Текширувда “B.m.” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари Р.К. туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига 50 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаганлиги ҳақидаги сохта маълумотлар киритиш орқали жами 122,5 млн сўм субсидия маблағини ажратилишига эришиб, талон-торож қилганлиги аниқланган
Шу каби, Департаментнинг Тахтакўпир туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “SH.B.” МЧЖ мансабдор шахслари туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида ишсиз сифатида рўйхатга олинган ва субсидия ажратиш ҳақида мурожаат қилган 16 нафар фуқарога иссиқхона қуриб бериш учун ҳисоб-рақамига ўтказиб берилган 89 млн сўмни кредит қарздорлигини сўндиришга ҳамда МЧЖнинг савдо дўконини қуришга сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.