Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида “Ҳудудгаз Тошкент” ГТФ комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида қоидабузилиш ҳолати аниқланди.

Туманнинг “Қоронкўл” МФЙда жойлашган, фуқаро Х.Б. га қарашли дала ҳовлида хатлов ўтказилганда, лойиҳа-техник ҳужжатларисиз табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 1 миллиард 52 миллион сўмлик зарар аниқланди. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.