Унда Сенат мутасаддилари, Комиссия аъзолари, Тошкент вилояти ҳокимлиги масъуллари, дизайнерлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар сўнгги йилларда жамиятимизда хотин-қизларнинг мавқеини янада юксалтириш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш масалалари давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгиланганлигини қайд этди.
Фестиваль доирасида дизайнерлар томонидан яратилган композициялар тақдимоти ўтказилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.