Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Сув таъминот ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Тошкент ҳудудий бошқармаси ва Тошкент вилояти “Сувоқова” ДУК ўртасидаги шартномага кўра Нурафшон шаҳрида қурилаётган оқова сув тозалаш иншоотида амалда бажарилган 73,3 млрд сўмлик қурилиш ишларини 87,2 млрд сўмга бажарилганлиги ҳақида сохта маълумотлар тузиб, 13,9 млрд сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.