Маълум қилинишича, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига олиб борувчи давлат аҳамиятига эга бўлган мазкур йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Тошкент-Чорбоғ йўналишдаги қисмида эса қарама-қарши ҳаракат ташкил етилди.

 Хозирда шу сабабли ҳам дам олиш кунларининг айрим вақтларида Чорбоғ-Тошкент йўналишида тирбандликлар юзага келмоқда.

Ҳайдовчилардан вазиятдан келиб чиқиб ҳаракатланишлари, шунингдек, ЙПХ инспекторлари ва йўл белги талабларига бўйсунишлари сўралди.