Мазкур мурожаат юзасидан тезкор ишчи гуруҳ томонидан ҳолат ўрганилди.
Ўрганиш давомида Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги Сижжак бўлими Жарбоши айланмасида икки туп диаметри 96 см ва 135 см бўлган грек ёнғоғи дарахти кесилгани аниқланди.
"Суриштирув давомида мазкур дарахтлар ким томонидан кесилганлиги аниқланмади. Содир этилган ҳуқуқбузарлик бўйича ўрганиш давомида ушбу айланмага ўрмонни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, ноқонуний ҳаракатларни олдини олиш, экилган кўчатларни кўкартириш ҳамда асраш учун ўрмон нозири М.Эргашев бириктирилгани аниқланди.
М.Эргашев ўз вазифасига совуққонлик билан қараб, ўрмон хўжалиги томонидан юклатилган мажбуриятларни ўз вақтида бириктирилган ҳудуд назоратини сусайтириб юборгани оқибатида юқоридаги ҳолат юз бергани маълум бўлди.
Унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди ҳамда МЖтКнинг тегишли моддаси билан 1 500 000 (бир миллион беш юз минг) сўм жарима ва ўсимлик дунёсига етказилган зарар 88 650 000(саксон саккиз миллион олти юз эллик минг) сўмни ташкил этди.
Аниқланган ҳолат юзасидан Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги томонидан қўлланилган таъсир чораларини ундириш чоралари кўрилаётганини маълум қиламиз, — дейилади Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати баёнотида.