Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.
Келиб тушган хабарга асосан, ёнғин жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 30 нафар қутқарувчи юборилган.
Маълумотларга кўра, ёнғин Бўстонлиқ туманининг «Қоранқул» МФЙ, ҳудудидаги туман захира ерларида содир бўлган. Ёнғин оқибатида 2 гектар ер майдондаги қуруқ ўт ва шоҳ-шабба ёнган.
Олиб борилган саъй ҳаракатлар натижасида ёнғин ФВБ ходимлари томонидан соат 02:50 да батамом ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.