Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров хотирасини абадийлаштириш, унинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ва жаҳон миқёсида тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–230-сон, 28.07.2025 й.) қабул қилинди. 

Қарорга кўра, Тошкент шаҳрида Ботир Зокиров мемориал музейи ташкил этилади.

Ботир Зокиров номидаги давлат стипендияси таъсис этилади

2026 йилдан ҳар 2 йилда 1 марта эстрада санъати бўйича Ботир Зокиров номидаги халқаро кўрик-танлови ўтказиб борилади.

Шунингдек, Ботир Зокировнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган бадиий фильм яратилади.