Меҳнат фаолиятини 1998 йилда «ЎзEлектротерм» акционерлик жамияти мутахассиси вазифасидан бошлаган. 2000—2017 йиллар давомида Иқтисодий ночор корхоналар ишлари бўйича Наманган вилоят бошқармаси, Наманган вилоят кўчмас мулк биржаси, Ўзагросуғурта ДАСК Наманган шаҳар бўлими, Наманган шаҳар ҳокимлигида масъул лавозимларда ишлаган.

У 2017 йилдан буён Япония давлати HOPEAS савдо компанияси менеджери сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Нуриддинов Ботир Қодирханович вилоят ҳокимининг 2020 йил 20 октябрдаги қарори билан Наманган вилояти ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Маълумот учун, ҳокимнинг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозим ва мақом жиҳатидан ҳоким ўринбосари даражасига тенглаштирилади.