Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳар Халқ қабулхонаси бош мутахассиси вазифасини бажарувчи Х.Д. (муқаддам судланган) Янги Наманган тумани ҳудудидаги 4 сотих ер майдонини уй-жой қуриш учун фуқаро Х.О.га ажратиб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.