Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.С 2 нафар фуқарога Боёвут тумани, “Анорзор” МФЙ ҳудудидаги 16 сотих захирадаги ер майдонини ўзиники эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини 25 000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали ҳужжатларни уларнинг номига расмийлаштириб беришга келишиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, ҳамкорликда ўтказилган яна бир тезкор тадбирда, фуқаро Б.С., фуқаро И.га Сайхунобод тумани, “Нуробод” МФЙ ҳудудидаги 20 сотих захирадаги ер майдонини ўзиники эканлигини айтиб, танишлари орқали ҳужжатларни унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 2 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бугунги кунда ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.