Бундан «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган аҳоли роса хурсанд. Чунки улар маҳалла тиббий пункти очилмасдан олдин 7—8 чақирим узоқликда жойлашган 6—оилавий шифокорлик пунктига боришарди.
— Бу бизга жуда ноқулайликларни келтириб чиқараётган эди, —дейди «Дўстлик» маҳалласидан Омон Сатторов. — Муолажа олиш учун анчагина йўл юриб, оила шифокорлик пунктига боришга тўғри келарди. Ёғингарчиликсиз кунлардаку билинмайди, аммо ёмғирли, қиш-қировли кунлардаги оворагарчилик ва сарсонгарчилик бизни анча қийнаб қўйганди. Энди маҳалламизда фаолият бошлаган, маҳалла тиббий пунктидан барча муолажаларни, узоққа бормай олаверамиз. Бу ерда барча шароитлар яратилган.
Мазкур маҳалла тиббий пунктида фаолият кўрсатадиган оила шифокори ва патронаж ҳамшира, шу худудда истиқомат қилаётган 1 100 нафар фуқарога хизмат кўрсатади.
— Боёвутнинг «Муқимий», «Бобоюрт», «Навбаҳор», «Ўзбекистон», «Янгибўстон» ва «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги Жар боши, Минг терак каби қишлоқ аҳолиси ҳам дўстликликлар сингари анча йилдан буён тиббий хизмат масаласида қийналарди, — дейди Боёвут туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Акромжон Азизқулов. — Президентимизни эътибори ва топшириғидан сўнг бу масалага ечим топилди. Ишга тушган ва фаолиятини бошлаган маҳалла тиббий пунктлари эса бу масалаларнинг оқилона ечим бўлди.
Бугун улар сони «Дўстлик» маҳалласида фаолият кўрсата бошлаган маҳалла тиббий пункти ҳисобига 7 тага етди.
Ғулом Примов.