Туман ҳокими, сенатор Дилфуза Ўролова Боёвут туман ғаллакорлари ғалла ўрим-йиғим мавсумини якдиллик билан тизимли ташкил этиши самараси ўлароқ юқори марраларга эришилди.
Эрилишган ютуқда гектаридан 45-50 центнердан ҳосилдорликка эришган “Бахт нур чорва”, “Эргаш ота авлодлари ҒИШС”, “Бекзод Облоқулов”, “Паризод”, “Жўрабек Жуманазар ўғли”, “Мулла Холиқул бобо”, “Сайхун”, “Ахмадий”, ”Шойзоқ ота” каби фермер хўжалиеларининг ҳиссани катта бўлди.
Бугунги ғалабадан руҳланган фермерлар далаларидаги ғаллани сўнгги мисқоли қолгунча ўриб олишга бор кучини сафарбар қилган. Ҳали далаларда ҳосил борлигини инобатга олиб, ҳосилдорликни 27,5 центнерга етказиш йўлида астойдил меҳнат қилишмоқда.
Туманнинг фидокор дехқонлари барча имкониятларни ишга солиб ва кунлик ўримни сусайтирмасдан яратилажак улкан ғалла хирмонига дон топширишни давом этдирадилар.