Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Г.Г.” МЧЖ раҳбари Б.М. ҳудудий тижорат банки филиалидан замонавий типдаги иссиқхона қуриш учун ажратилган 2 млрд сўм кредит маблағи эвазига иссиқхона ташкил этмасдан, ушбу маблағларни ўзи норасми бошқариб келган “С.Б.” ва бошқа МЧЖларга ўтказиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Иштихон туман бўлими томонидан “Микрокредитбанк” АТБ Каттақўрғон филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.S.” оилави корхонаси раҳбари Ғ.У. ва бошқалар спорт анжомлари ва жиҳозларини сотиб олиш учун банк филиалидан ажратилган 220 млн сўм имтиёзли кредитни “S.B.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб, ушбу маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.