Бўзатовнинг очиқ осмон остидаги шоҳсупасида Президентимиз ташаббуси билан бошланган, «Ёшлар овози» Республика фестивалнинг бешинчи кунида ва ниҳоят, ҳар бир йўналиш бўйича мутлақ ғолиблар аниқланиб, уларнинг номлари тантанали равишда бирма-бир эълон қилинди:
Демак, ғолиблар билан танишамиз:
Бахшичилик йўналишида, 10-15 ёшлилар орасида, Қорақалпоғистон Республикасидан, Аширбек Қозибаев биринчи ўринга, Қашқадарё вилоятидан, Жамшид Шоқулов иккинчи ўринга, Сурхондарёлик, Дониёр Тошмуродов учинчи ўринга муносиб деб топилди. 16-22 ёшлилар орасида:
Қорақалпоғистонлик, Гулайим Отешова, биринчи, қашқадарёлик, Оғабек Улашов, иккинчи, Тошкент шаҳридан,Элдор Шомуродов учинчи ўринга сазовор бўлди. 23-30 ёшлилардан, Тошкент вилоятидан Муроджон Алиев биринчи, Сурхондарё вилоятидан Фаррух Нуралиев иккинчи, Қорақалпоғистон Республикасидан Азамат Элмуратов учинчи ўринга муяссар бўлди.
Операнинг овози ойга ошиқар...
Опера йўналишида, 10-15 ёшли иштирокчилар орасидан, пойтахтдан Лазизбек Шоназаров биринчи, қорқалпоғистоник Бахитбек Қалибаев иккинчи, навоийлик Нодира Толибжонова учинчи ўрин соҳибларига айланса, 16-22 ёш тоифасида эса, Тошкент вилоятидан Зуҳра Турсунбоева биринчи, Қашқадарё вилоятидан Озоджон Муродов, иккинчи, Самарқанд вилоятидан Малика Акмалжонова учинчи ўринни эгаллади. 23-30 ёш қатнашчилар ичида, Сурхондарёлик, Камол Муҳаммадиев, қашқадарёлик Хўжаназар Жумаев, Тошкент шаҳридан, Хислат Комилов ҳам ғолиблар сафидан жой олди.
Эзгуликка эш эстрада
Эстрада йўналишида ўн, ўн беш ёшлилар орасидан қорақалпоқ қизи Зарима Махсудова, Тошкент гўзали, Марям Черкашина ҳамда Сирдарёнинг соҳир нафас қизи Лайло Шарафиддинова ҳам Ёшлар овози фестивалининг мутлақ ғолибларига айланди. 16-22 ёш тоифасида эса, Жиззах вилоятидан, Ҳожиакбар Тожибоев, Наманган вилоятидан, Ноила Ҳабибуллаева ва пойтахтлик Умида Фаррухова фестивалининг бу йилги совриндорлари саналади. 23-30 ёшлилар орасидан қорақалпоқлик Алимбай Каримбаев, наманганлик Камрон Мамадалиев, Тошкент вилоятидан Мунисбек Реджепов ҳам Бўзатов фестивали ғолибларидир.
Анъанавий ижро йўналишида, 10-15 ёшлилар орасида тошкентлик Шербек Шавкатов, Тошкент вилоятидан, Озодбек Абдуматалибов, Хоразм вилоятидан, Асадбек Раҳимов ғолиблик шоҳсупасига чиқиб тақдирланган бўлса, 16-22 ёш тоифасида, Тошкент шаҳридан, Севинч Жовлиева, Сурхондарё вилоятидан Асқар Темиров, Бухоро вилоятидан Гулчирой Бахшиллоев олқишлар остида мукофотланди. 23-30 ёшлилар орасидан эса, Тошкент шаҳридан, Хушниджон Солижонов, Сирдарё вилоятидан, Бобоқул Орзиев, Тошкент вилоятидан Азаматжон Йўлдошев ҳам финал босқичи ғолиблари қаторидан жой олди.
Шундай қилиб, биринчи ўрин – 50 миллион сўмдан,тўрт йўналишда, жами 12 та иштирокчига, иккинчи ўрин – 30 миллион сўмдан тўрт йўналишда яна 12 та қатнашчига ва учинчи ўрин – 20 миллион сўмдан тўрт йўналишда, жами 12 та иштирокчиларга тантанали равишда топширилди.
Шунингдек республика босқичида иштирок этган барча иштирокчилар, 10 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланади.
Ёшлар овози фестивалининг тақдирлаш маросимида эл севган хонандалар ўзларининг куй ва қўшиқлари билан қорақалпоқ ёшларини бирдай рақсга чорлади. Ёш, шижоатли, навқирон ёшларнинг шўх-шодон қий-чувларининг шавқи бутун Бўзатовни қамраб олгандай акс-садо берди. Айниқса, осмон қадар отилган салютлар ёғдусининг шуъласи қорақалпоқ заминини ёрқин рангларга бўягандай таассурот қолдирди.
Гуличеҳра ДУРДИЕВА,
«Янги Ўзбекистон» мухбири
Анвар ТУЙЧИЕВ олган суратлар