Ижодий жамоа, ҳакамлар ҳайъати, санъаткорлар ва финалда иштирок этадиган истеъдодли ёшлар Қорақалпоғистонга етиб келишди.
Нукус амфитеактрида бўлиб ўтадиган финалнинг очилиш маросимини “Менинг юртим”, “Ёшлар” телеканали орқали бугун соат 19:30 да тўғридан тўғри эфир орқали томоша қилишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ғолиб бўлган истеъдодли ёшлар пул мукофоти билан тақдирланадилар:
— 1 ўрин 50 000 000 сўм
— 2 ўрин 30 000 000 сўм
— 3 ўрин 20 000 000 сўм.
Республика босқичига чиққан барча иштирокчилар 10 000 000 сўмдан пул мукофоти билан тақдирланади. Бу ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги хабар бермоқда.