Ўзбекистон халқ шоирлари Усмон Азим, Маҳмуд Тоир, Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон, маҳаллий ва қўшни вилоятлардан келган шоирлар иштирокидаги анжуман юқори савияда ўтди.

Туман ҳокими Маҳмуд Қайпанов ва бошқа бўзатовликларнинг самимияти, ғайрат-шижоати, сўнгги йилларда туманда рўй берган янгиланишларни кўриб кўнгиллар хушнуд бўлди.

Фестиваль якунида Устоз Усмон Азим шундай деди: “Бу ернинг кенгликлари шеърга тўла экан, фақат уларни ёзиш керак...”