2022 йил 18 май куни ўтказилган кузатув натижаларига кўра, озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлди:

Суякли мол гўшти 45000 сўмдан 73000 сўмгача (кг) Кузатув натижасига кўра, 1 кг суякли мол гўштининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»даги арзонлаштирилган гўшт расталарида қайд этилган (45000 сўм). Суякли мол гўштининг максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да кузатилди (хусусий тадбиркорлар расталарида 73000 сўм). Шу билан бирга, мазкур бозорда ташкил этилган арзонлаштирилган расталарда мол гўшти минимал 55000 сўмга сотилмоқда.

Қўй гўшти 55000 сўмдан 86000 сўмгача (кг). Қўй гўштининг минимал нархи (55000 сўм) кузатув натижасига кўра, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Бухоро шаҳрининг «Бухоро марказий деҳқон бозори», Навоий шаҳрининг «Саховат» бозори ва Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»даги арзонлаштирилган расталарда рўйхатга олинган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (хусусий тадбиркорлар расталарида 86000 сўм) кузатилди. Шунингдек, ушбу бозорда қўй гўштини минимал 60000 сўмга ҳам харид қилиш мумкин.

Картошка 2500 сўмдан 8000 сўмгача (кг). Кузатув натижаларига кўра, Термиз шаҳрининг «Яшил дунё марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да ташкил этилган арзонлаштирилган савдо расталарида сотилаётган картошканинг нархи минимал нарх сифатида (2500 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да сотувдаги сараланган картошканинг нархи максимал нарх сифатида (8000 сўм) қайд этилди. Ушбу бозордаги арзонлаштирилган расталарда сотилаётган картошкани минимал 3500 сўмдан харид қилиш мумкин.

Пиёз 2000 сўмдан 5000 сўмгача (кг). Пиёз маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Навоий шаҳрининг «Саховат» бозорида, Термиз шаҳрининг «Яшил дунё марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да ва Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да (2000 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нарх сифатида эса Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи кузатилди (5000сўм). Шунингдек, мазкур бозорларда пиёзни минимал 2000 –3300 сўмга ҳам ҳарид қилиш мумкин.

Сабзи 2000 сўмдан 7000 сўмгача (кг). Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори» ва Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори»да (2000 сўм) қайд этилган. Шунингдек, мазкур бозорларда сабзини максимал 3000-3500 сўмга ҳам харид қилиш мумкин. Сабзи маҳсулотининг максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да 7000 сўм даражасида қайд этилган. Ушбу бозорда сабзининг минимал нархи 3000сўмни ташкил этди.

Тухум 6000 сўмдан 15000 сўмгача (10 дона). Кузатув натижасига кўра, Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори»да арзонлаштирилган тухум расталаридаги майда тухумнинг нархи минимал нарх сифатида қайд этилди (6000 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да қайд этилган (йирик сараланган тухум 15000 сўм). Шунингдек, мазкур бозорда 10 дона майда тухумнинг минимал нархи 7000 сўмни ташкил этган.

Гуруч 4500 сўмдан 21000 сўмгача (кг). Кузатув натижаларига кўра, гуручнинг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори» ва Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори»да («Нукус-2»ва бошқа маҳаллий навли гуручлар 4500 сўм) қайд этилган. Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да 21000 сўмдан кузатилди («Лазер» навли гуруч). Шу билан бирга, ушбу бозорда гуручнинг минимал нархи 6500 сўмни ташкил этган.

Ўсимлик ёғи15000 сўмдан 28000 сўмгача (литр). Ўсимлик ёғининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Навоий шаҳрининг «Саховат бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи 15000 сўм) кузатилди. Шунингдек, мазкур бозорлардаги хусусий тадбиркорлар расталарида пахта ёғини 17500–20000 сўмга ҳам харид қилиш мумкин. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 28000 сўм) кузатилди. Шунингдек, мазкур бозорда кунгабоқар ёғини минимал 18000 сўмга ҳам харид қилиш мумкин.