Қуйида 6 сентябрь ҳолатига кўра зарурий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларнинг нархлари билан танишиб чиқишингиз мумкин:
Маҳаллий ун (биринчи навли) — Фарғона, Андижон ва Наманган 5 500-6 000 сўм; Тошкент шаҳрида 6 500 сўм.
Қолипли нон — Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон вилоятида 1 500 сўм; Навоий, Наманган, Тошкент вилоятида 1 500-2 000 минг сўм.
Макарон — Наманган, Фарғона Андижон вилоятларида 7 000-9 000 сўм; Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида 4 000-6 000 минг сўм.
Шакар — Андижон ва Фарғона вилоятларида 8 500 сўм; Наманган вилоятида 9 000 сўм; Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 8000 минг сўм.
Ўсимлик ёғи — Наманган, Андижон, Фарғона вилоятларида 17 000-20 000 сўм бўлса, Тошкент шаҳрида 21 000-27 000 минг сўм.
Хўжалик совуни — Сурхондарё вилоятида 2 500-3 000 сўм; Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида 2 000-3 000 сўм; Тошкент шаҳрида 3 500-4 000 сўм.
Тухум — Андижон вилоятида 500-800 сўм; Фарғона, Наманган вилоятларида 800-1 000 сўм; Тошкент шаҳрида 1 100 сўм.
Мол гўшти — Қашқадарё вилоятида 55 000-65 000 минг сўм бўлса, Тошкент шаҳрида 65 000-80 000 минг сўм.
Қўй гўшти — ўртача ҳисобда Тошкент шаҳрида 46 000-70 000 сўм.
Товуқ гўшти — Андижон вилоятида 15 000 сўм; Тошкент шаҳрида 24 000 сўм.
Гуруч — Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 9 000-12 000 сўм; Тошкент шаҳрида 10 000-14 500 сўм.
Картошка — Сурхондарё вилоятида 3 500-4 000 сўм; Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 2 000-4 000 сўм; Тошкент шаҳрида 4 500-5 000 сўм.
Пиёз — Сурхондарё вилоятида 1 200-2 000 сўм; Фарғона, Наманган вилоятларида 800-2 000 сўм; Андижон вилоятида 1 500 сўм; Тошкент шаҳрида 1 200-2 500 сўм.
Сабзи — Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида 5 000-10 000 сўм, Тошкент шаҳрида 8 000-10 000 сўм экани аниқланди, дейилади федерация матбуот хизмати хабарида.