Аниқланишича, 2026 йил 25 апрель куни соат тахминан 01:00 ларда, фуқаро И.Х.(1989 й.т.) “Қоплонбек” божхона постидан тўрт дона бозор сумкаларини кўтариб олиб кириш учун, юк ташувчи бўлиб ишловчи фуқаро Ж.С. (1993 й.т.) билан 500.000 сўмга келишган.
У фуқаронинг юкларини олиб ўтганидан сўнг яна 100.000 сўм пул қўшиб беришини талаб қилган ва ўрталарида жанжал келиб чиққан.
Жараёнда фуқаро Ж.С. (1993 й.т.) ўзини “ҳудудга қаровчи шахс” сифатида таништириб, И.Х.(1989 й.т.)ни турли сўзлар билан ҳақорат қилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ томонидан Ж.С. (1993 й.т.)га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд қарорига кўра унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.