Ўтган йилнинг 5 сентябрь куни ЖЧ-2022 саралаши доирасида Бразилия ва Аргентина ўртасидаги ўйин 4-дақиқада тўхтатилганди.  Аргентинанинг тўрт футболчиси – Буэндиа, Мартинес, Ло Чельсо ва Ромеронинг Бразилия ҳудудига коронавирус қоидаларини бузган ҳолда кириб келгани бунга сабаб қилиб кўрсатилганди.

Жорий йилнинг февраль ойида ФИФА тартиб-интизом қўмитаси учрашувни такроран ўтказишга қарор қилди. Ҳар икки жамоани жаримага тортди. Коронавирус қоидаларини бузган футболчиларни 2 ўйинга дисквалификация қилди.

Шундан сўнг Бразилия миллий жамоаси жароҳатлар хавфи, дисквалификациялар сабабли такрори ўйин ўтказилишига қарши чиқди. Аргентиналиклар ҳам бу баҳсга бойкот эълон қилишди.  Шуларни ҳисобга олган Спорт арбитраж суди – CАS жамоаларнинг мазкур ўйинни ўтказмаслик ҳақидаги келишувини маъқуллади.

Зеро, иккала жамоа ҳам мундиалнинг финал босқичига йўл олган, турнир нуқтайи назаридан бу беллашув ҳеч қандай роль ўйнамайди.