Беш минг нафар маҳаллий аҳоли сув тошқинлари, кўчкилар ва турар-жой биноларининг қулаши туфайли уйларини тарк этишга мажбур бўлди.
Тўрт кунлик ноқулай об-ҳаво шароитида минтақага 450 миллиметр ёмғир ёғди – бу ҳар квадрат метр ер учун 450 килограмм сув дегани. Мамлакатнинг туб аҳолиси яшайдиган ўнга яқин қишлоқ сув остида қолган. Табиий офат 24 аҳоли пунктига таъсир қилди, баъзиларида ҳукумат фавқулодда ҳолат эълон қилди. Яқин вақт ичида штат аҳолисига бир неча ўнлаб тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилади. Шунингдек, табиий офат туфайли вайрон бўлган 700 га яқин уйни тиклашга қарор қилинди.
Апрель ойи бошида Бразилия шимоли-шарқида кучли ёмғир ёғиши оқибатида дарёлар ўз қирғоқларидан тошиб кетди. Мазкур табиий офат оқибатида олти киши ҳалок бўлди, 36 минг оила жабрланди, деб хабар беради mir24.tv.