Биологларнинг фикрига кўра, бу сайёрадаги ушбу турнинг охирги дарахтлари бўлиши мумкин. Ўсимликларнинг шаҳар ҳудудида топилгани янада ажабланарли эди.  

Ilex spiiformis ўтган асрнинг 30-йиллари охирида табиатшунос Жорж Гарднер томонидан кашф этилган ва ўшандан бери бу дарахтни ҳеч ким кўрмаган.

 Re:wild вакилларининг фикрига кўра, бу дарахт инсоният учун умидсиз равишда йўқолган ўсимликлар рўйхатида тўққизинчи турга айланди.

Энди олимлар топилган намуналарни сақлаб қолиш ва уларнинг ёрдами билан янги дарахтлар ўстириш ташвишида.

Статистик маълумотларга кўра, жорий асрнинг бошидан бери Амазон тропик ўрмонлари ўз майдонининг тахминан 10 фоизини йўқотди, ўрмон кесилишининг асосий улуши Бразилияда содир бўлди. Ўрмон майдонларининг қисқариши биохилма-хилликнинг камайишига олиб келади, шунинг учун олимлар ўсимликлар ва ҳайвонларнинг кашф этилган ҳар бир турини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.