Энг кўп жабр кўрган бешта муниципалитет фавқулодда ҳолат эълон қилди. Ўнлаб уйлар вайрон бўлди, юзлаб аҳоли вакилларини хавфсиз жойга кўчиришга тўғри келди. Сув, электр таъминоти ва уяли алоқа хизмати ишдан чиқди. Соҳилбўйи аҳоли пунктлари билан транспорт алоқалари узилди. Қутқарувчиларга армия авиацияси ёрдам бермоқда. Ўнлаб одамлар ҳамон вайроналар остида қолмоқда.
Машҳур карнавал ҳозирда бутун Бразилия бўйлаб ўтказилмоқда, аммо расмийлар зарар кўрган ҳудудларда барча кўнгилочар тадбирларни бекор қилди, деб хабар беради mir24.tv.