Бразилияда АТR-72 турбовинтли самолётининг қулашига қанотларда муз ҳосил бўлиши сабаб бўлиши мумкин. Самолёт турар-жой ҳудудида қулаб тушди.
Тахминларга кўра, самолёт бошқарувни йўқотиб, айлана бошлаган. Самолёт ҳавода айланиб, кейин қулаб тушди. Оқибатда 62 киши – 58 йўловчи, икки нафар стюардесса, иккинчи учувчи ва самолёт командири ҳалок бўлди.
Аввалроқ 58 йўловчи ва 4 экипаж аъзоси бўлган самолёт Виньеду турар-жой ҳудудида қулагани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Самолёт Каскавелдан (Парана штати) Гуарульюс томонга (Сан-Паулу штати) учаётган эди.
Федерал полиция воқеа юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда, деб хабар беради tengrinews.kz.