Штат ҳукумати маълумотларига кўра, табиий офат туфайли Порту-Алегридаги Кашуэйринья аҳоли пунктида бир киши ҳаётдан кўз юмди. Штат фуқаролик мудофааси 4840 киши жабрланганини, 48 нафар аҳоли ўз уйларини ташлаб чиқиб кетганини маълум қилди.

Ҳозиргача Риу-Гранди-ду-Сулдаги 39 та аҳоли пункти вайроналар ёки ҳодисалар ҳақида хабар берган. Қутқарувчилар мазкур ҳудудда яна ёмғир ёғиши ва бўрон юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирди, деб хабар беради ria.ru.