Таъкидланишича, табиий офат туфайли Мимозу-ду-Сул 17 киши, мамлакат жануби-шарқидаги Эспириту-Санту штатида жойлашган Апиакада икки киши вафот этди. Олти киши бедарак йўқолганлар рўйхатида. Рио-де-Жанейро штатида саккиз киши ҳаётдан кўз юмди.
Энг кўп зарар кўрган Эспириту-Санту штатида 7,5 мингдан ортиқ одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Қутқарувчилар бедарак йўқолганларни қидиришда давом этмоқда, деб хабар беради belta.by.