Марказ ходимлари томонидан Жондор туманида жойлашган савдо объекти пешлавҳасида маҳаллий тадбиркор томонидан korzinka.uz товар белгисидан ҳуқуқ эгасининг розилигини олмай, фойдаланиб келинаётгани аниқланди.

Ваҳоланки,  "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги қонунга биноан, товар белгисидан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз  фойдаланиш товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқни бузиш деб эътироф этилади. 

Ҳурматли тадбиркорлар, қонунга риоя қилинг ва ўзгалар брендидан шартнома асосида фойдаланинг ёки ўз брендингизни яратинг, дейилади Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати хабарида.