Британиялик олимлар биринчи марта зилзиланинг камёб “бумеранг” турини ўрганишга муваффақ бўлди, деб хабар беради  Tengrinews.kz .      

Саутгемптон университети ва Лондоннинг Империал коллежи тадқиқот гуруҳи 7.1 магнитудали биринчи “бумеранг” зилзиласини муваффақиятли қайд этишди. Зилзила 2016 йил август ойида Атлантика океанида 900 км узунликдаги чизиқ бўйлаб содир бўлди.

“Бумеранг” зилзиласи кутилмаганда қайтиш таъсири туфайли шундай номланган. Одатда, зилзила ер қобиғининг икки қисмини ажратадиган ёриқлар чизиғи бўйлаб бошланади ва бир йўналишда зарба тўлқинини юборади.

Олимларнинг таъкидлашича, зилзила тўсатдан тўхтаб, йўналишни ўзгартирадиган камдан-кам ҳолатлар мавжуд. Бундан ташқари, зилзила биринчи тўлқинга нисбатан тезроқ ва каттароқ даражада қайтади.

Олимлар 2016 йилдаги зилзилани таҳлил қилгандан сўнг, Африка ва Жанубий Америка тектоник плиталари ўртасида зилзила худди шу йўналишда бошланганини аниқлади. Кейин “бумеранг” зилзила жуда катта тезликда ўз жойига қайтди.

Тадқиқот гуруҳи биринчи зилзила қандайдир тарзда иккинчи зилзилани чақиради, деб тахмин қилмоқда.   Ушбу тадқиқот "бумеранг" зилзилаларнинг пайдо бўлиши тўғрисида ишончли далилларни тақдим этади, улар шу пайтгача қайд этилмаган ва фақат назарияда ўрганилган.