Британиялик ишлаб чиқувчилар келажак самолётлари кабинасининг концептуал дизайнини намойиш этишди, деб хабар беради The Sun.
Унинг яратилишида асосий эътибор саёҳатчиларни инфекция тарқалишидан ҳимоя қилишга қаратилди. Инновацион услуб гигиена ва парвоз сифатини яхшилашга хизмат қилади. Ўриндиқларни ишлаб чиқишда коронавирус микробларини ўлдириш учун ультрабинафша материаллари билан тозалаш усулларидан фойдаланилади.
Номлар ҳам ўзгаради: эконом-класс Pure Skies Zones (соф осмон ҳудудлари), бизнес-класс эса Pure Skies Rooms (соф осмон хоналари) деб номланади. Келажак самолётида эконом-классдаги баъзи жойлар йўловчилар ўртасида алоқани қисқартириш учун шахмат тартибида жойлаштирилади. Энди кўнгилочар телевидение бўлмайди, унинг ўрнига смартфонни ўриндиққа ўрнатилган қувват манбайига улаш ва шахсий контентингизни кўриш имконияти берилади.
Шунингдек, ўриндиқнинг орқа томонига симсиз қувватлагич ўрнатилади. Буклетлар турадиган жойда чўнтаклар бўлмайди, чунки улар кўп миқдорда зарарли бактерияларни тўплайди. Бунинг ўрнига алмаштириладиган халтачалар бўлади. Pure Skies Rooms (соф осмон) хоналарида шахсий шкафлар, пардалар ва катта экранли телевизорлар жойлашади.
Лойиҳани уч йилда амалга ошириш режалаштирилган.