Қайд этиш жоиз, бу Ўзбекистон термаси учун бир жаҳон чемпионатида қўлга киритилган медаллар сони бўйича янги рекорд ҳисобланади.

Қуйида жамоалар нечта спортчи билан чемпионлик учун курашни давом эттираётгани кўрсатилган:

  • Ўзбекистон – 9
  • Куба, Россия – 6
  • Қозоғистон – 5
  • Франция, Грузия, Ҳиндистон, Испания – 3
  • Арманистон, Озарбайжон, Бразилия, Мўғулистон – 2
  • Хитой, Италия, Иордания, Қирғизистон, Мексика, Тожикистон – 1

Ярим финал йўлланмалар бўйича Осиё яққол етакчи. Ҳозирда қитъамиздаги 8 мамлакатдан 23 нафар боксчи иштирокини давом эттирмоқда.

Шунингдек, Европанинг 6 мамлакатидан 19 нафар, Америка қитъасининг 3 юртидан 10 нафар боксчи ҳам чемпионликни кўзламоқда. Бироқ бу гал Африка ва Океания минтақаларидан ҳеч бир боксчи медаль қўлга киритди олмайдиган бўлди.