Унга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хорам вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 25 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 26-28 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25 октябрда 5-10° илиқ, 26 октябрда1-6° илиқ, кундузи 11-16° бўлади.

Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 25 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 26-28 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши, баъзида эса 23-25 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 25 октябрда 15-20°, 26-28 октябрда 13-18° бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 26 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзида эса 23-25 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25 октябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20°, 26 октябрда кечаси 7-12°, кундузи 12-17°, 27-28 октябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 12-17° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 26 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзида эса 23-25 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25 октябрда кечаси 7-12°, кундузи 20-25°, 26 октябрда кечаси 7-12°, кундузи 15-20°, 27-28 октябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 17-22° бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 26 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзида эса 23-25 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25 октябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20°, 26 октябрда кечаси 5-10°, кундузи 12-17°, 27-28 октябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 12-17° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. 25-26 октябрда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 27-28 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25 октябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 7-12°; 26 октябрда кечаси ва кундузи 4-9° илиқ; 27-28 октябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° болади.