Вилоятда 2025 йилда:
- камида 6 фоиз иқтисодий ўсишни таъминлаб, ялпи ҳудудий маҳсулотни 60 триллион сўмдан ошириш;
- ишлаб чиқаришни 6,5 фоиз, савдо ва хизматларни 15 фоизга ўстириш;
- 265 минг аҳолини банд қилиб, 104 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиш;
- айланмаси 100 миллиард сўмдан ошган тадбиркорларни 50 нафарга, 500 миллиард сўмдан ошганини 10 нафарга етказиш асосий вазифа бўлиши белгиланди.
“Энг асосийси, бу ишларнинг натижасини одамлар кундалик ҳаётида ҳис қилиши керак”, — деди Президент.