Давлатимиз раҳбариниг 2022 йил 20 майдаги “Доривор ўсимликлар хом ашё базасидан самарали фойдаланиш, қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш орқали қўшимча қиймат занжирини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Чунки ўтган вақт мобайнида мазкур фармон ва қарор ижросини таъминлаш мақсадида республикамизда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларида доривор ва зиравор ўсимликларни етиштириш ҳажми жами 17,3 минг гектарга, жумладан асосий майдонларда 4,2 минг гектар ва лалми майдонларда 13,1 минг гектарга етказилиб, 19,1 минг тонна хом ашё тайёрланди.
2022 йилда кластерлар сони 16 тага ҳамда доривор ўсимликлар етиштирувчи тадбиркорлик субъектлари сони 235 тани ташкил қилди.
2023 йил ҳосили учун жами 17,7 минг гектар майдонларда доривор ўсимликлар экилиши режалаштирилган.
Ушбу майдонлардан жами 20 минг тонна доривор ўсимликлар, жумладан 16 минг тонна қизилмия, 700 тонна коврак, 1,3 минг тонна ковул ва 600 тонна наъматак ҳамда 1,4 минг тонна бошқа доривор ўсимликлар етиштирилади.