Хусусан, энергетика соҳасида туб бурилиш ясалгани ҳисобига электр ишлаб чиқариш ҳажми 85 миллиард киловатт-соатга етказилди.

Бу йил 188 та маҳалладаги 715 минг аҳоли яшайдиган хонадонларга биринчи марта тоза ичимлик суви кириб борди, яна 2 миллион 300 мингга яқин аҳолининг сув таъминоти яхшиланди. Ёки 867 та «оғир» маҳалладаги 470 мингта хонадонга томорқаларни суғориш учун илк бор сув етиб борди.

Жорий йилда аҳолига 8 миллион 100 минг квадрат метр кўп қаватли уйлар топширилмоқда, одамларнинг ўзи ҳам яшаш шароитини яхшилаш учун 19 миллион квадрат метр майдонда қурилиш қилди.

Бизнес вакиллари томонидан 24 миллион квадрат метр нотурар жой объектлари барпо этилди.

Умуман, сўнгги тўққиз йилда 210 миллион квадрат метрли турар жой ва нотурар жой объектлари фойдаланишга топширилди.