Ҳозир давлатимиз томонидан соячиликни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Бу орқали аҳолини ҳам иқтисодий, ҳам экологик жиҳатдан ўта фойдали озуқа билан таъминлашга эришилади.

Соя ўсимлиги биологик хусусиятига кўра, жой танламайди. Шўрланган, ер ости сув сатҳи кўтарилган экин майдонларида ҳам ўсаверади. Шунингдек, уни аралаш усулда парваришлаш жуда қулай. Энг муҳими, у ерни «даволайди», тупроқни азот билан бойитади. Дуккакли ўсимлик бўлгани боис ҳар гектар ерда 55-60 килограмм, баъзида 80-100 килограммгача соф азот йиғиб беради.

Шуни ҳисобга олган ҳолда Тошкент вилояти миришкорлари ҳам соячилик тармоғига катта эътибор қаратиляпти.