Спорт журналисти Никола Скиранинг хабар беришича, италиялик 45 ёшли дарвозабон Жанлуижи Буффонга Саудиядан 2 йиллик шартнома таклиф қилишган.
Хабарда айтилишича, унга йилига 15 миллон евро маош беришмоқчи. Жанлуижи бу таклифни рад этди.
Кекса дарвозабон айни пайтда “В” серияда тўп сураётган “Парма” сафида ўйнайди ва унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайди.