Буғдой уни импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон буғдой унини энг кўп импорт қилган давлатлар:

➖ Қозоғистон – 91,2 минг тонна 

➖ Россия – 1,3 минг тонна 

➖ АҚШ – 50 тонна 

➖ Италия – 12,4 тонна

➖ Франция – 1,8 тонна

 Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-март ойларида Қозоғистондан қиймати 201,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган буғдой  импорт қилган.