Мусобақанинг илк кунида икки нафар вакилимиз рингга кўтарилди ва ғалаба қозонди.

Бугун яна 8 боксчимиз Осиё чемпионатидаги илк жангларини ўтказади. Бугундан бошлаб баҳсларга қизларимиз ҳам қўшилади.

Қуйида бугун рингга кўтариладиган боксчиларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:

Эркаклар:

-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов – Ҳошим Мусо (Ироқ)

-56 кг: Миразизбек Мирзахалилов – Уддин Муҳаммад (Ҳиндистон)

-64 кг: Элнур Абдураимов – Муҳаммад Султон (Афғонистон)

-91 кг: Санжар Турсунов – Қодир Абдул (Афғонистон).

Аёллар:

-48 кг: Гуласал Султоналиева – Илангарата Расмика (Шри-Ланка)

-54 кг: Турсуной Раҳимова – Назим Кизибай (Қозоғистон)

-57 кг: Ситора Турдибекова – Кастурараччи Кешани (Шри-Ланка)

-60 кг: Райҳона Қодирова – Баат Симранжит (Ҳиндистон).

Бугунга белгиланган жанглар Ўзбекистон вақти билан соат 19:00 дан сўнг бошланади.