Бугун Асқад Мухтор таваллудига 100 йил тўлди. Сана муносабати билан тонгда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси, адибнинг оила аъзолари, ёзувчи-шоирлар “Чиғатой” қабристонида бўлди, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Асқад Мухтор қабрига гул қўйди. Марҳумнинг руҳига Қуръот тиловат қилинди, у билан боғлиқ ёрқин хотиралар эсга олинди.

Айни дақиқаларда ёзувчи яшаб ижод қилган хонадонда ёдгорлик лавҳи ўрнатилмоқда. Соат 11:00да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг катта тадбирлар залида "Эл-юрт керак экан одамга", деб номланган хотира кечаси бўлиб ўтади.

  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати