31 август куни талабалар ўқишини хориждан Ўзбекистондаги давлат ОТМларига кўчириш бўйича тест синови натижасидан норози бўлган талабгорлардан апеллация аризаларини қабул қилиш йўлга қўйилган эди.

Апеллация аризаларини қабул қилиш my.dtm.uz сайти орқали онлайн тарзда амалга оширилмоқда ва бугун (6 сентябрь) аризаларни қабул қилишнинг сўнгги куни ҳисобланади.

Апеллация аризаларини кўриб чиқиш 2022 йил 7 сентябрь кунидан бошланади.