Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат +22...+27 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +30...+33 даража гача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +24...+26 даража бўлади.

Тоғолди ва тог ъли ҳудудларда Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +13...+18 даража илиқ бўлади.