Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 18-23 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тоʻзонли кузатилиши мумкин. Ҳарорат 23-28° гача пасаяди.
Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 12-17 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 24-26° атрофида бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20° бўлади.