Ушбу жангда ҳамюртимизга мезбон Федор Чудинов рақиблик қилади. Кеча боксчилар анъанавий вазн ўлчаш маросимида иштирок этишди. Унда ҳамюртимиз 76,2, рақиб эса 75,7 килограмм тош босди. 

Жанг бугун Тошкент вақти билан 01:15 дан кейин бошланиши режалаштирилмоқда (Бошқа жанг натижаларига қараб, бу бўйича бироз ўзгариш бўлиши мумкин).