“Ўзгидромет” хабарига кўра, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 17-22 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.

Пойтахтимизда эрталаб бироз ёмғир ёғиши, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-27° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат 11-16° бўлади.