Жорий йилнинг 31 август  куни Ўзбекистон Республикаси  Мустақиллигининг 31 йиллик байрам тадбири ўтказилиши муносабати билан, М.Улуғбек туманидаги Махтумқули кўчасида автотранспорт воситалари ҳаракати соат 18:00 дан 24:00 га қадар чекланади. 

Мазкур кўча орқали ҳаракатланувчи 106-, 151-, 190-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати вақтинчалик қуйидаги чизма асосида ташкил этилиши маълум қилинди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” Ахборот хизмати хабар берди.