Рақиб Осиёнинг энг кучли термаларидан бири ҳисобланмиш — Эрон терма жамоаси. Учрашув соат 20:30да “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.
Учрашувни бош ҳакам вазифасида россиялик Кирилл Левников бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Андрей Веретешкин ва Эгор Болҳовитин ёрдам беради.