Фарход Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоамиз Бухорода Россия термасига қарши иккинчи баҳсида майдонга тушади. Эслатиб ўтамиз, биринчи учрашувда 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг натижа қайд этилганди. 

U-17 терма жамоамиз эса бугун Марокашга қарши Туркияда майдонга тушади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Марокашда ўтган ҳафта кузатилган кучли зилзила оқибатлари жуда вайронкор  бўлди. Бевосита икки жамоа ўйинига қайтадиган бўлсак, Чилида бўладиган U-17 жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон термаси марокашлик рақибларини ўтган ҳафта минимал  – 1:0 ҳисобида енгган эди. Баҳсдаги ягона гол захирадан майдонга тушган Қувончбек Абраев томонидан киритилган.