Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-20° бўлади.
Пойтахтимизда кечга томон ёмғир ёғади. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 16-18° бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиб туради, баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-12° илиқ бўлади.