Қайд этилишича, Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилоятида бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат
0-2° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат  Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.